"Шўртан" мураббийи йирик ҳисобдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди
Бугун Про-лиганинг 4-турида “Шўртан” ўз майдонида “Янгиер”ни қабул қилди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдан сўнг мезбонлар мураббийи ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
-Учрашувдан олдин “Янгиер”ни ўрганиб чиққан эдик ва ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Бугун бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларга ва футболчиларга раҳмат айтаман.
Бугунги ўйиндан олдин йигитларга тезкор ҳаракат қилиш лозимлигини айтган эдик, лекин тезкор гол урамиз деб кутмагандик.
Ҳамма бизни чиройли ўйин кўрсатаётганимиз ҳақида жуда кўп гапирмоқда, аммо бугунгача натижа йўқ эди. Натижа эса энг муҳими. Кейинги тур “Хоразм”га қарши сафарда бўладиган ўйинда ҳам фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Умид қиламизки, футболчиларимизда бугунги ўйиндан сўнг ўзига бўлган ишонч янада ортди ва мана шу ишонч билан кейинги ўйинда ҳам ғалаба қозонамиз.
Айни дамда хизмат сафарида бўлиб турган жамоамиз бош мураббийи Асрор Алиқулов ҳам эртага юртимизга қайтиб келади ва жамоага қўшилади.
Фикрлар