“Шўртан” ўртоқлик ўйинида кичик ғалабага эришди
Ads

 

Хабарингиз бор, Ғузорнинг “Шўртан” иккинчи давра ўйинларига тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда. Ушбу ўқув йиғини давомида ғузорликлар 4та назорат учрашуви ўтказишни режалаштиргани ҳақида ҳам маълумот бериб ўтган эдик. Кеча тайёргарлик жараёнининг режаларидан ўрин олган биринчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Тошкетда бўлиб ўтган ушбу назорат учрашувида “оқ бўрилар” миллий чемпионатимизнинг биринчи лига етакчиларидан бири, пойтахтнинг “НБУ-Осиё” жамоаси билан куч синашди ва бу бахсда навбатдаги кичик ғалабага эришдилар. Учрашув 2:1 ҳисобида якунланди.

“Шўртан” таркибида голларни Ж.Холтўраев ва Ю.Бўриев киритишди.

Қуйида эса ушбу ўйинда “Шўртан” таркибида тўп сурган футболчилар билан танишишингиз мумкин.

“Шўртан” (1-бўлим): 1.Элдор Тожибоев, 4.Дилшод Хушбаков, 7.Олим Каримов, 10.Хасанбой Эргашев, 15.Обид Жўрабоев, 17.Ғулом Раҳмонов, 27.Евгений Кочнев, 22.Лазиз Убайдуллаев, 23.Юсуф Бўриев, 20.Шаҳзод Хурсанов,11.Жасур Холтўраев.

“Шўртан” (2-бўлим): 18.Элдор Бойматов, 77.Отабек Нарзуллаев, 2.Суннатилло Мамадалиев, 19.Маъруфхон Муродов, 88.Аббос Амонов, 9.Игорь Таран. 29.Руслан Мельзиддинов.