"Шўртан" Про-лигадаги танаффусда ўртоқлик учрашуви ўтказди

3 апрель куни Ғузорнинг "Марказий" стадионида "Шўртан"клуби Про-лигадаги танаффусдан фойдаланиб, "Насаф ФАРМ"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. "Шўртан" бош мураббийи Алексей Евстафеев ушбу ўйинда футболчиларнинг жисмоний ҳолати, янги тактик юкламаларни назоратдан ўтказди.

Ўйин 3:0 ҳисобида мезбоглпрнинг ғалабаси билан якунланди. Зоиров Мухриддин дубль қайд этган бўлса, Бекзод Сувонов ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди. 

Мазкур назорат баҳси "Шўртан"нинг 11-апрель куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубоги доирасида "Янгиер"га қарши ўйини олдидан муҳим тайёргарлик бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!