"Шўртан" уч нафар янги ўйинчи билан таркибини кучайтирди

"Шўртан" ёзги трансфер доирасида таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. 

Биринчи даврада Суперлига иштирокчиси саналган Термизнинг "Сурхон" жамоаси таркибида тўп сурган Нуриддин Ҳасанов ғузорликлар сафига келиб қўшилди. Тажрибали чап қанот ярим ҳимоячиси "Шўртан" билан мавсум охиригача бирга бўлади. 

Биринчи даврани Хоразмнинг "Хоразм" таркибида ўтказган тажрибали ҳимоячи Шероз Жалолов ҳам "Оқ бўрилар" сафига қўшилди. 25 ёшли ҳимоячи ҳам "Шўртан" билан мавсум сўнггига қадар бирга бўлади. 

"Локомотив" футбол клуби тарбияланувчиси, ўтган мавсумда Қўқоннинг "Қўқон-1912" жамоасида ҳаракат қилган тажрибали дарвозабон Рустам Нартаджиев ҳам мавсум якунига қадар "Шўртан" ёрдам беради.

"Шўртан" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!