Шошилганлар 46 миллион евро тўласин

CHERY AUTO

“Кристал Пэлас” сардори ва марказий ҳимоячиси Марк Гехининг клуб билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида ўз ниҳоясига етади ва у эркин агент мақомида исталган клуб ихтиёрига қўшилиши мумкин.

Tecno

Бироқ ёзда ўйинчи учун кураш кучайиб кетишини инобатга олган гранд клублар трансфер масаласини январда ҳал қилмоқчи.

“Кристал Пэлас” қимматбаҳо ҳимоячини бепул қўлдан чиқармаслик учун уни қишки трансферлар даврида сотиб юбориб, пул ишлаб олиш вариантини маъқул кўрмоқда. Шу боис, клуб раҳбарияти январда Гехини харид қилмоқчи бўлган даъвогарларга трансфер нархи 46 миллион евро эканини маълум қилди.

Англиялик ҳимоячига ҳозирнинг ўзида “Ливерпуль”, “Арсенал”, “Манчестер Сити”, “Реал” ва “Барселона”дан жиддий қизиқиш бор. Бу пойгада “шаҳарликлар” фаворит экани айтилмоқда.

Марк Гехининг ўзи мавсумни якунлаб, жаҳон чемпионатидан кейин бошқа жамоа танламоқчи. Чунки бўлажак трансфер бепул амалга оширилиши сабабли футболчининг шахсий шартномаси ўзи учун фойдалироқ тарзда тузилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!