Шота Арвеладзе: Бу ерда ўйнаш ҳар доим ҳам осон бўлмаган. Бунга майдон ҳолати ҳам таъсир ўтказади
Суперлига 11-тур "Бухоро" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Шота Арвеладзе қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
- Бугун бизда кўплаб қулай имкониятлар юзага келди. Бу ерда ўйнаш ҳар доим ҳам осон бўлмаган. Бунга майдон ҳолати ҳам таъсир ўтказади. Лекин шунга қарамай бизда жуда кўп вазият юзага келди. Бугун бизнинг кўплаб режаларимиз иш берди, ўйинимиз қовушди. Якунда қайд этилган натижа адолатли бўлди, чиройли ва мазмунли ўйнаб, ҳақли тарзда ғалаба қозондик, - деди мураббий.
Фикрлар