Шота Арвеладзе: "Бу ҳақда гапиришни хоҳламайман"

Бугун тунда Шота Арвеладзе бошлиқ бир қатор "Пахтакор" вакиллари Тошкент халқаро аэропортидан юртимизни тарк этишди. Грузиялик мураббий жамоадан кетиши ва келгуси фаолияти ҳақидаги саволларга жавоб берди. 

"Менга Ўзбекистонда ишлаш ёқимли бўлди. Ажойиб уч йилни ўтказдик. Йигитларга катта раҳмат айтмоқчиман. Ҳозир мен учун қийин. Тўғриси, айтмоқчи бўлган гапларимни қандай сўзлар билан ифодалашга ҳайронман. Клуб раҳбарияти ва доим "адреналин"га бой бўлган мухлисларга миннатдорлик билдираман. Мен борманми ёки йўқ, улар "Пахтакор"ни шундай севишларини истайман.

Янги шартнома? Энди, буларнинг бари тарихда қолди. Бу ҳақда гапиришни хоҳламайман. Барчани кириб келаётган янги йил билан табриклайман. Ҳаммага энг яхши тилакларим, доимо соғ саломат бўлинглар. Ўзбек футболига келажакда катта ғалабалар тилаб қоламан", -деди Шота Sports.uz сайтига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
22/12/2020 12:27
Шота ахлат мураббий, унга берилган имконият хар кандай узбек мураббийига берилса, бу натижадан яхширогини бера оларди!