Шота Арвеладзе:
Ads

"Бунёдкор" билан учрашув арафасида "Пахтакор" бош мураббийи бўлажак беллашув хусусида фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Ўйлашимча, ўйин, турнир жадвали, тақвим ва Тошкентнинг икки жамоаси ўртасидаги ҳақиқий, катта ҳарфлар билан ёзишга арзийдиган дерби деб аталади. Биз рақибимизни ҳурмат қиламиз. Улар ушбу мавсумда жуда яхши ўйин намойиш қилишмоқда.

Футболга қизиқувчи барча ишқибозларни супер ўйинга таклиф қиламан. Учрашув томошабоп ва жуда қизиқарли кечишини тахмин қиляпман. Бунга мухлисларни ҳам ишонтира оламан", - деб айтиб ўтди грузиялик мутахассис.