Шота Арвеладзе: Чемпионлик сари яна бир дадил қадам ташладик

“Пахтакор” жамоаси бу сафар Муборакда “Машъал” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мазкур учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўйин ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди:

- Қишки ҳавода биринчи ўйинни ўтказдик. Бугун анча совуқ бўлди. Бу майдонда ўйнаш осон эмас. Мезбонларга ҳам бундай майдонда ўйнаш ёқимли бўлмаса керак. Тез ва чиройли ўйнаш қийин. Ўйинни назорат қилдик, ишончли ҳаракатландик. Тўртта чиройли гол урдик. Мезбонларда голдан ташқари яққол вазиятлар бўлмади. Чемпионлик сари яна бир дадил қадам ташладик.

Диёрни яхши дебют билан табриклайман. У илк баҳсдаёқ ҳафта голини уришга эришди. Бизда иқтидорлар бор ва улар ўсиб бориши керак.

“Машъал”да яхши жамоа ва тизим шаклланган. Бу жамоага омад тилайман. Бу клубдан ажойиб ўйинчилар етишиб чиққан, - деди Арвеладзе, “Пахтакор” матбуот хизматига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
28/10/2020 21:52
СЕН ЙУКОЛСАНГ БУНДАНДА ЯХШИ ИМКОНИЯТ ВА ЗУР ИШЛАР БУЛАДИ