Шота Арвеладзе: Футбол қайтгани билан барчангизни табриклайман
Суперлига 10-туридан ўрин олган баҳсда "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" клублари ўзаро беллашди. Учрашувда амалдаги чемпионлар 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "шерлар" мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Биринчи навбатда жамоа шифокорларига катта раҳмат айтмоқчиман. Ортда қолган бир ярим ой ажойиб ўтди. Шунингдек, юзага келган муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилгани учун раҳбариятга ҳам миннатдорчилик билдираман.
Футбол қайтгани билан барчангизни табриклайман. Албатта, бундай қийин вазиятда машғулот ўтказиш, ўйнаш мушкул. Шогирдларим орасида руҳий ёки жисмоний муаммоларга учраганлари бўлди. Чиройли футбол кўрсатганликлари учун уларга ҳам раҳмат".
Фикрлар