Шота Арвеладзе ғалабадан кейин ўйиндаги камчиликлар, статистиканинг таъсири ва бошқалар ҳақида гапирди

ОЧЛ-2020 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Шаҳр Ходро" учрашуви мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Беллашувдан сўнг Шота Арвеладзе қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Йигитлар ва мухлисларни йирик ғалаба билан табриклайман. Лекин ўйинимизда барибир камчиликлар борлиги билинди. Мавсум бошида эканимиз сезилди, бир неча хатоларга йўл қўйдик. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартирдик ва уч гол урдик. Ўйин амалиёти камлиги билинди. Эрон жамоалари жисмонан бақувват эканини таъкидлаш лозим. Шунга қарамай, иккинчи бўлимда улар ҳам чарчаб қолишгандек бўлди.

Футбол жамоавий ўйналади. Дарвозабон қутқариши, ҳужумчи эса гол уриши керак. Бугун шундай бўлди. Хатолар ҳам жамоавий хатолардир. Марказда кўплаб тўп йўқотишларга йўл қўйдик. Бунинг сабаби етарли суръатга кириб олмаганимиз билан боғлиқ.

Рақибни менсимаслик бўлгани йўқ. Статистика ўйинга таъсир кўрсатмайди. Илгари уларни енгган бўлсак, бугун ҳам шундай бўлади дегани эмас. Ўртоқлик ўйинларидан расмий баҳслар катта фарқ қилади. Кейинги ўйинлар олдидан яхшироқ ҳолатга кириб олишга умид қиламиз, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Nursultan Oraqbaev
17/02/2020 20:16
Toshni man 3 0 boladi degandim