Шота Арвеладзе: Ҳамма Машариповга қарши алоҳида ўйинчи қўймоқда, аммо у қандай ўйнашни яхши билади

Жиззахда Суперлига 6-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашуви якунланди. Ўйиндан сўнг меҳмонлар устози Шота Арвеладзе қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

- Кутганимдек, ўйин қийин кечди. Лекин баҳсни биз яхши назорат қилдик. Рақибга деярли имкониятлар бермадик. Иккинчи бўлимда уларда биргина вазият юзага келди. Биз эса кўплаб имкониятларни содир этдик.

Иккинчи бўлимда зарур голларни уришга эришдик. Бизга қарши яхши ўйнашмоқда, осонликча ғалабага эришмаяпмиз. Барча етакчилар билан ўзини намойиш қилишга интилади.

Бизнинг тақвим жуда тиғиз, рақибларда дам олишга кўпроқ вақт бўлмоқда. Учишлар, сафарларнинг таъсири бўлади, албатта. Лекин футболчилар барибир яхши ўйнашди. Икки бор тўсин ва устунни нишонга олдик. Ҳамма Машариповга қарши алоҳида ўйинчи қўймоқда, аммо у қандай ўйнашни яхши билади, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!