Шота Арвеладзе: Иккинчи бўлимда шогирдларим мен хоҳлаган ўйинни кўрсата олишди
Ads

Олий Лига 16-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Пахтакор” (1:1) учрашувидан сўнг “Пахтакор” нинг грузиялик устози Шота Арвеладзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Қизилқум" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугун биз икки хил таймга гувоҳ бўлдик. Биринчи тайм у даражада қизиқарли кечмади, гарчи ҳар иккала жамоа гол уриш учун имкон қидирган бўлсада. Иккинчи бўлимда ҳар иккала томон кўп тер тўкишга мажбур бўлди. Мухлислар қизиқарли баҳсга гувоҳ бўлишди. Рақиб биринчи бўлимда тартибли ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда эса биз гол уриш учун кўплаб имкониятга эга бўлдик, рақиб ҳам гол уришга яқин келди. Дуранг мезбонларга хурсандчилик олиб келди деб ўйлайман. Умуман жамоа иккинчи 45 дақиқаликда мен истагандек ҳаракат қилди. Аммо бир қатор вазиятларда омад биздан юз ўгирди. Ўйинни таҳлил қилиб, хатоларни тўғирлашга ҳаракат қиламиз", - деб айтиб ўтди грузиялик мутахассис.