Шота Арвеладзе коронавирусдан соғайганини маълум қилди

"Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилган Осиё Чемпионлар лигаси давомида коронавирус юқтириб олиб, даволанаётганди.

Мураббий айни пайтда касалликдан фориғ бўлган. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

- Мен Covid-19дан тузалганимни сизларга маълум қилмоқчиман. Ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман. Илиқ сўзларингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур, - деди Шота Арвеладзе.

Эслатиб ўтамиз, "шерлар" ОЧЛ чорак финалида Эроннинг "Персеполис" клубига имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар