Шота Арвеладзе: Мағлубиятга лойиқ эмас эдик
Хабарингиз бор бундан бир неча дақиқалар олдин Суперлига баҳсларининг 2-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ҳамда “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. “Қалдирғочлар”нинг ғалабаси билан якунланган учрашувдан сўнг “шерлар” устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди,
“Бугун яхши ўйин бўлди. Кўплаб имкониятлар яратдик. Рақибга нисбатан яхшироқ ўйнадик ва табиийки мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Мавсум эндигина бошланди. Биз ўз устимизда ишлашда давом этишимиз керак. Агар қўлимда пульт бўлганида шогирдларимни ўзим бошқарардим, афсуски бундай эмас. Энг муҳими стадионларга мухлислар қайтмоқда.
Пенальтини Безерра ҳам тепиши мумкин эди. Бироқ, у ўтган мавсум омадзисликка учраган. Шу боис ким руҳан тайёр бўлса ўша пенальтини тепади.
Яхши ўйин кўрсата олмадик. Кейинги баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”, - дейди грузиялик мутахассис.
Фикрлар