Шота Арвеладзе: Менга "Насаф"нинг барқарор ўйнаши ёқди

Бугун олий лига 29-туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан сўнг хар иккала клуб бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб меҳмонлар устози Шота Арвеладзе иштирок этди. 

  Ўйинни қандайдир руҳсиз бошладик. Мезбонларда иштиёқ кучлироқ бўлди, шекилли. Биз голларни ўз хатоларимиз туфайли ўтказиб юбордик. Рақиб ҳужум ташкил этмаган ҳолатлар эди. Албатта, "Насаф" ҳам яхши ўйнади. Уларни ғалаба билан табриклайман.

Энг катта муаммо руҳият билан боғлиқ бўлди. Кутилмаган хатоларга ўзимиз йўл қўйдик. Ўйинни шиддатли бошлай олмадик.

Олий лигада ўсиш учун катта имконият бор. Лекин шароитларни яхшилаш устида клублар ишлашмаган. Стадион, майдон, ташкилий ишлар борасида камчиликлар бор. Буларни тузатиш устида ПФЛ билан биргаликда ишлаш лозим. Халқ футболни яхши кўради.

Менга "Насаф"нинг барқарор ўйнаши ёқди. "Локомотив" ва "Бунёдкор"ни ҳам яхши жамоалар деб айтган бўлардим, - дейди Арвеладзе. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!