Шота Арвеладзе: ОЧЛ ўйини арафасида Суперлигадаги беллашувимизга қизиқиш яхши бўлади деб умид қиламан
"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Динамо" билан Тошкентда кечадиган баҳс арафасида фикрларини айтиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- "Пахтакор"га қарши майдонга тушган ҳар бир жамоа ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Ўз навбатида бу ҳеч бир учрашувдан олдин жамоа ўзини бўш қўйиб юбормаслигига яхши иштиёқ беради. Термизда ҳам шундай ўйинга гувоҳ бўлдик.
Биз ўйинга жиддий тайёргарлик олиб бордик. Рақиб ҳимояда кўп ҳудуд қолдирмайди, яхши ҳимояланади. Биз эса ҳужумда фаолроқ ўйнаб, кўпроқ вазиятлар содир этиш ва улардан фойдаланишга уринамиз.
Ўйлашимча, ўйин қизиқарли кечади. Жорий мавсум мухлисларимиз стадионда ажойиб муҳитни юзага келтиришмоқда. Чемпионлар Лигаси ўйини арафасида Суперлигадаги беллашувимизга қизиқиш яхши бўлади деб умид қиламан, - деди мураббий.
Фикрлар