Шота Арвеладзе Ўзбекистон чемпионатида икки марта ғолиб бўлган иккинчи хорижлик мурабби

Грузиялик мутахассис Шота Арвеладзе "Пахтакор"ни иккинчи марта мамлакат чемпионига айлантирди.

Шу пайтга қадар Ўзбекистон чемпионатида 7 нафар хорижлик мураббий ғолиб чиққан. Вега да Сильва (Бразилия, "Пахтакор"), Леонид Остроушко (Қозоғистон, "Дўстлик"), Тачмурод Агамуродов (Туркманистон, "Пахтакор"), Зико (Бразилия, "Бунёдкор"), Луиш Фелипе Сколари (Бразилия, "Бунёдкор"), Андрей Фёдоров (Россия, "Локомотив") ҳозиргача чет эллик мутахассислар орасида чемпионга айланган. Арвеладзе эса, "Пахтакор"да Вега да Сильва ва Тачмурод Агамуродовдан кейин олтин медалга эга чиққан учинчи хорижлик мутахассис саналади. Шунингдек, у икки бор чемпион бўлган Агамуродовга тенглашиб олди.

Якунига етган мавсумдан кейин Шота Арвеладзе Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинлар сони бўйича "Пахтакор" бош мураббийлари рўйхатида иккинчи поғонадан жой олиб турибди. Яна етти ўйинда жамоани Суперлигада майдонга бошлаб тушган тақдирда, у Равшан Ҳайдаровнинг рекордидан ўзиб кетади. Арвеладзе бошчилик қилган Суперлигадаги 98 ўйинда "Пахтакор" 73 ғалаба, 14 дуранг ва 11 мағлубият қайд этган. Бу баҳсларда "шерлар" 79 фоиз очкога эга чиққан. Рақиб дарвозасига 237 тўп киритилиб (бир ўйинда ўртача 2,41тадан), 70 гол ўтказиб юборилган.

"Пахтакор"ни Ўзбекистон чемпионатида энг кўп ўйинларда бошқарган мураббийлар:

1. Равшан Ҳайдаров - 104
3. Шота Арвеладзе (Грузия) - 98
3. Виктор Жалилов - 93
4. Александр Иванков - 73
5. Тачмурод Агамуродов (Туркманистон) - 64

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар