Шота Арвеладзе "Персеполис"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?
"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ОЧЛ чорак финалида "Персеполис"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Персеполис" - "Пахтакор" 2:0. "Персеполис" дарвозага иккита аниқ зарба йўллаб, иккита гол урди. Бу уларнинг даражасини кўрсатади. Осиё чемпионлар лигаси — барчасини деталлар ҳал қиладиган ўзига хос мусобақа.
Ўйлашимча, биз бундан кўпроғига муносиб эдик. Аммо, умуман олганда биз ўзбек футболи учун ижобий имиж бердик. Футболчилар, барча ходимларга ва мухлисларга қўллаб-қувватлаганликлари учун ташаккур изҳор этаман", - деб ўзининг "Facebook"даги саҳифасида пост қолдирди грузиялик мутахассис.
Фикрлар