Шота Арвеладзе: "Сурхон" агрессив ўйин кўрсатади

Хабарингиз бор бугун Суперлиганинг 4-тури доирасида "Пахтакор" Термизда "Сурхон" меҳмони бўлади. "Шерлар" бош мураббийи бугунги ўйиндан аввал клуб матбуот хизматига баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Сурхон"ни Суперлигага энди қайтган бўлса-да, жуда тажрибали жамоа деса бўлади, чунки таркибида яхши савиядаги футболчиларни жамлаган. Улар агрессив футбол намойиш қилишади. Бу ўйин биз учун осон ўтмаслиги аниқ.

Учрашувга яхши тайёргарлик кўришга интилдик. Асосий таркибдаги ўйинчилар майдонга тушишлари мумкин.

Бу мавсумда ҳар бир ўйинимиз ўзига хос кескин ўтмоқда. Яна бир бор "Пахтакор" иштирокидаги беллашув барчанинг диққатини ўзига жалб қилган. Жамоамиз билан боғлиқ футбол байрамлари давом этмоқда. Бизни қизиқарли футбол кутиб турибди деб ўйлайман", - дейди грузиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, соат 16:15да бошланадиган ушбу учрашувга ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам ташриф буюради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!