Шота Арвеладзе Туркия клубидан тушган таклифга қандай жавоб берди?

Бироз аввал, Туркиянинг "Трабзонспор" клуби "Пахтакор" устози Шота Арвеладзега қизиқиш билдиргани ва унга таклиф юборгани борасида хабар бергандик. 

Туркиянинг "Hurriyet" нашри ёзишича, "Трабзонспор"нинг натижалари ёмонлашгани боис англиялик мураббий Эдди Ньютоннинг ўрнига Шота Арвеладзе номзоди кўрилмоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, клуб раҳбарияти "Пахтакор"да йилига 1.5 миллион евро маош оладиган ва 1.5 ойдан сўнг шартномаси тугайдиган мураббийга расмий таклиф билдирган. Арвеладзе эса, бунга жавобан тошкентликлар билан шартномаси тугаганидан сўнг гаплашишини айтган.

Шота Арвеладзега хориждан таклиф бўлди. Мураббийнинг "Пахтакор"даги маоши маълум

9271583690803

Эслатиб ўтамиз, Шота Арвеладзенинг "Пахтакор" билан тузган дастлабки шартномаси ўтган йили якунланганди ва томонлар 2020 йилнинг сўнггига қадар битимни узайтиришганди.

Грузиялик мутахассис 2017 йилнинг ёзидан бери "Пахтакор"ни бошқариб келмоқда. Унинг қўли остида "шерлар" ўтган йили илк бор юртимизда треблга эга чиққан клубга айланди.

Арвеладзе мураббийлик фаолиятини 2008 йил АЗ клубида Луи Ван Галнинг ёрдамчиси сифатида бошлаган. Кейин Туркияда "Қайсериспор" ва "Қосимпошо" жамоаларини бошқарган. Исроилда «Маккаби» Тель-Авив клубида ишлаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
20/10/2020 21:40
Mani shahsiy fikrim. ketgani yahshi Shota kelib hech narsa bergani yuq shunchaki nus ha. kuchirdi ayni Nasafni uyinni Pahtakorga shakllanterdi va Nasaf.ni ijrochilari oldiga tajribali uyinchilani yigdi. va kamandani tuzdi. lekin maksimun bor mahsulotlardan qushimcha qushib kuchli klub qilmadida. oddiy misol OCHL kurdik klubni qanday salohiyatka egalegini. qisqasi. shu sharoitka Uzimizni murabbiylar ha kuchli klub tuzadi. Masalan Ruziqul Berdiev.
&
21/10/2020 09:02
Toʻppa toʻgʻri malades
&
21/10/2020 23:10
Хар учкунда уйин буб турса Бердиевни жамоси гурухдан чколмий коларди

Минбар

Барча блоглар