Шота Арвеладзе: Йиғинда яхши ҳолатга кириб олишимиз зарур

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе Туркиядаги йиғинда биринчи назорат беллашувидан сўнг фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- Йиғинда одатий тарзда ишлаяпмиз. Машғулот жараёни ҳар доимгидек катта эътибор билан ташкил этилган. Биз ҳозир мавсумнинг иккинчи қисми учун яна аввалги ҳолатимизни тиклаб олишимиз зарур. Бу ерда яхши ишлашимизга барча қулай шароитлар яратилган. Назорат беллашувлари орқали ўйин амалиётини тиклашга интиламиз, - деди Арвеладзе. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!