"Шох борьба" яна жанг қилади. Рақиб маълум!(Фото)
23 июнь куни Қирғизистоннинг Қизилқия шаҳрида "EFC 46" турнири ташкил этилади. Таниқли менежер Марат Бекмуратов бошчилигида ўтказилаётган ушбу жанг кечасида бир қатор ўзбекистонлик ММА жангчилари ҳам октагонга кўтарилади. Жумладан, ўта енгил вазн (61,2 кг) тоифасида Nursulton Team клуби аъзоси, Бехзод Жиянов ҳамда Нурсултон Рўзибоев шогирди Шаҳзод Юлдашев ҳам навбатдаги жангини ўтказади. У мезбонлар вакили Қулмурат Ўрозов билан баҳс юритади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Юлдашев жароҳат сабабли бироз танаффусдан сўнг яна октагонга қайтмоқда.
Маълумот учун, "Шох борьба" номи билан машҳур юртдошимизнинг рекорди 9-2 кўриниш олган.
Фикрлар