Шохруз Норхонов “Обод” машғулотларида иштирок этмоқда

 

Хабар берганимиздек, 21 декабрдан “Обод” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, кеча ҳам машғулотлар "Ёшлик" стадионининг "тренажер" залида олиб борилди. Режага кўра, эртанги машғулотлар икки маҳалдан иборат бўлади. Одатдагидек, эрталабки машғулотлар "Ёшлик"да, тушдан сўнг эса, "Обод" стадионида бўлиб ўтади.

Бугунги машғулотларда қуйидаги футболчилар иштирок этишди: Умид Ёрбеков, Акмал Турсунбоев, Убайдулла Иноятуллаев, Дониёр Ҳасанов, Аброр Хусинов, Павел Соломин, Ғайрат Умиров, Шоҳруз Норхонов, Шерзод Жалилов, Санжар Риҳсибоев, Сардор Собирхўжаев, Сардор Қаҳҳоров, Анвар Ғофуров, Фарҳод Мираҳматов, Анвар Раҳимов, Суннатилла Абдуллажонов, Аббос Набиев, Жавлон Искандаров, Санжар Тўрақулов, Даниэль Насриддинов, Исмоил Жасурхўжа, Ислом Исмоилов, Ҳумоюн Абдуалимов, Отабек Пардабоев, Суннат Эрматов, Дилмурод Жўрабоев.

Маълумот ўрнида, Шохруз Норхоновга "Пахтакор" клуби қизиқаётгани тўрисида хабарлар тарқалганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!