Шу юлдуз керакми? 115 миллион евро тўланг

Англия Премьер-лигасининг энг бадавлат клубларидан ҳисобланган “Ньюкасл” жамоаси етакчиси Сандро Тонали билан ёзги трансфер ойнаси даврида хайрлашишга тайёрлигини билдирди.

Бу ҳақда Tuttosport хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, 25 ёшли италиялик футболчининг хизматларига Лондоннинг “Арсенал” клуби қизиқиш билдирмоқда.

Шунингдек, футболчини “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” каби қудратли клублар ҳам жиддий тарзда кузатмоқда.

Маълум қилинишича, “қарғалар” Тонали учун 115 миллион евро ва ундан кўп маблағ таклиф қилинган тақдирда италиялик ярим ҳимоячини қўйиб юборади.

Жорий мавсумда Тонали барча мусобақаларда 45 та учрашувда иштирок этди. У учта гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди.

Ярим ҳимоячининг “Ньюкасл” билан амалдаги шартномаси 2028 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!