Шуҳрат Мақсудов "Бунёдкор"нинг йирик ҳисобдаги мағлубият сабабини нима билан изоҳлади?

“Бунёдкор” клуби ўз майдонида “Олимпик” клубига кутилмаганда 1:5 ҳисобида мағлубиятга учради. Беллашувдан кейин “Бунёдкор” бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Аввало, мухлисларимиздан узр сўраймиз. Ўзим ҳам тушунмай қолдим. Йигитларимизни ўйини умуман чиқмади. “Нефтчи” билан ўйиннинг эртасиданоқ ушбу баҳсга тайёргарликни бошлагандик. “Олимпик” билан осон ўйин бўлмаслигини ҳар куни машғулотда таъкидлаб келгандик. Билмайман, ҳеч бир футболчимизни ўйини қовушмади. “Олимпик” жамоасини ҳаққоний ғалаба билан табриклайман. Айтишади-ку, жамоа ютса ҳамма ютади, ютқазса битта мураббий ютқазади. Лекин бутун жамоа ютқазди.

- Жамоанинг натижалари истеъфоингизга сабаб бўладиган даражада эмас. Аммо мухлислар нима учун биринчи мағлубиятдан кейиноқ истеъфоингизни сўрашяпти, деб ўйлайсиз?

- Мен бу ҳақда умуман ўйлаётганим йўқ ва бунинг қизиғи ҳам йўқ. Ўзингиз айтиб турибсиз, 10 та ютсак яхшимиз, 1 та ютқазсак ёмон. Кимни ишдан олиш – бу мухлисларнинг иши эмас. Тўғри, ҳайқириш, бақириш мухлисларга хос. Уларни тушунаман, ишқибозларга ғалаба керак. “Бунёдкор”нинг ҳақиқий мухлисларидан жамоамиз ва ўзимни номимдан узр сўрайман. Кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз, ҳаёт давом этади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rescara
01/05/2022 00:01
Тотализатор сабаб