Шунақа харидорлар ёқади! "Борнмут" футболчисини бир неча баравар қимматига сотади
«Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скотт атрофидаги қизиқиш тобора ортаяпти, у яна бир бор етакчи клублар диққатини ўзига жалб қилди.
CaughtOffside нашри маълумотича, «Челси» ёш футболчини қўлга киритиш бўйича ҳаракатларини тўхтатмаяпти. «Борнмут» раҳбарияти Скоттни сотиш ниятида эмаслигига қарамасдан, лондонликлар таклифини ошириб, трансфер учун 70 миллион фунт стерлинг таклиф қилган.
Шу билан бирга, хавбек учун курашда «Ливерпуль» ва «Арсенал» ҳам фаол иштирок этмоқда. Даъвогарларнинг кўплиги нархни ошишига сабаб бўляпти.
Алекс Скотт 2023 йили «Бристоль» клубидан «Борнмут» сафига 23 миллион евро эвазига келиб қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи клуб даражасида барча мусобақалар доирасида 39 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Transfermarkt портали Скоттнинг бозор қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар