Шунча вазиятни барбод қилдинг, Лукаку!

Англия чемпионатининг навбатдаги турида асосий рақобатчиси “Манчестер Сити”га кичик ҳисобда имкониятни бой берган “Челси” бош мураббийи Томас Тухель жамоа ҳужумчиси Ромелу Лукакуга норозилик билдирди.

- Агар пас берсанг, тўпни жамоадошинг бор жойга узат. Биз кўп имкониятни бой бердик. “Сити”га қарши қанча имкониятинг бўлиши мумкин?

Агар сен “Этиҳад”да юқори даражадаги ўйинда ғалаба қозонишни истасанг, ўз имкониятларингдан унумли фойдаланишга мажбурсан. Лукаку жуда кўп тўп йўқотди. Агар у яхши ўйнаганида олдинги чизиқдаги натижаларимиз ижобий бўларди, - деди Томас Тухель.

Италияда тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган Ромелу Лукаку 97,5 миллион фунт эвазига “Челси”га ўтганидан бери кутилган даражада ўйнамаяпти. Шу боис, бельгиялик ҳужумчи кўп танқид қилинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!