Шунчаки космос: Роналдунинг Instagram саҳифасидаги битта пости қанча туради?

  • 11 январь, 08:30
  • Зоҳир Тошхўжаев
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Криштиану Роналду нафақат майдонда тўп тепиб, ижтимоий тармоқларда ҳам “соққа қилиш”нинг ҳадисини олган спортчи ҳисобланади.

Футболдаги муваффақиятлари орқали виртуал оламда ҳам ўта катта аудитория тўплаган футболчи бу соҳада пул топишда устасифаранг.

Sportbible нашрининг маълум қилишича, Криштиану Роналду вакиллари Саудия Арабистонининг “Mobily” телекоммуникация компанияси билан 4,5 соатлик ҳамкорлик учун бир миллион еврога ҳисоб берган.  

Бир миллион учун Роналду суратга тушиб беради, бешта футболкани имзолайди ва ижтимоий тармоқларда буюртмачининг номини икки маротаба тилга олади холос.

Ундан ҳам зўри – Роналдунинг Instagram саҳифасидаги битта реклама пости 3 миллион евро туради. Бу бутун инсоният тарихидаги энг катта нарх сифатида қайд этилган.

Бундан ташқари, Sportlobster компанияси португалиялик тўпурар билан ҳамкорлик шартномасини имзолаган ва унга кўра, Роналду 300 минг евро эвазига ижтимоий тармоқларда бу компания номини бир неча бор ёритиб беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!