Шунчаки шедевр: Златан Ибрагимович фаолиятидаги 500-голини урди (Видео)
Ads

MLS лигаси навбатдаги тур ўйинида “Лос-Анжелес Гэлакси” Торонто шаҳрида шу номли клуб вакиллари билан баҳс олиб борди. Голларга бой кечган ўйинда Златан Ибрагимович тўп сураётган “Гэлакси” 3:5 ҳисобида мағлубиятга учради.

Биринчи бўлим якунида 36 ёшли Златан шериги дос Сантос томонидан узатилган тўпни чиройли тарзда рақиб дарвозасига йўллаб қўйди ва фаолиятидаги голлари сонини 500 тага етказди.

Қайд этиш керакки, амалдаги футболчилардан фақатгина Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Златан Ибрагимович 500 ва ундан ортиқ гол уришга муваффақ бўлишган.

Минбар

Барча блоглар