"Сурхон" билан Термиздаги беллашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ўйин хусусида фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Ҳамиша диққатни жамлаш ва меҳнат қилишда давом этиш жуда муҳим. Биз яна ўйинларга руҳлана оляпмиз, яхши ўйин намойиш этяпмиз. Бугун кўплаб вазиятлар яратдик, уларнинг олтитасидан унумли фойдаландик. Жамоа ва клуб биргаликда бир тизимда ишлаш, олдинга қадам ташлашда давом этмоқда. Бу доимий ўсиб боришда муҳим тарафлардан бири.

Футболчилар машғулотларда катта иштиёқ билан ишлашади. Биз учун ҳар бир кейинги ўйиннинг аҳамияти юқори. Шундай ажойиб ўйинимизни мухлислар кузата олмагани афсусланарли, албатта. Лекин ҳозир шундай давр ва кўп нарсалар одатдагидек эмас. Йигитларга ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман, - деди Шота Арвеладзе.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Pahtakor real
24/10/2020 21:51
Olgʻa real va pahtakor

Минбар

Барча блоглар