Шуни олмасак бўлмайди! "Барса" яна "Манчестер Сити" ҳимоячисини нишонга олди
Ўта зарур трансфер
«Манчестер Сити» таркибида ҳаракат қилаётган ҳимоячи Йошко Гвардиол яна «Барселона»нинг трансфер рўйхатига қайтди. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, каталонияликлар хорват футболчисини қўлга киритишга аввалроқ, 2025 йилнинг охирларида ҳам уринган, аммо ўша пайтда келишувни амалга ошириш имкони бўлмаган.
Энди эса «Манчестер Сити» молиявий қоидаларни бузгани учун жазоланиши эҳтимоли Гвардиолнинг Каталонияга кўчиб ўтишига туртки бўлиши мумкин.
Хабарда таъкидланишича, «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликга Пау Кубарсига жуфтлик қила оладиган, чап оёқда ўйнайдиган марказий ҳимоячи керак ва Гвардиол ўйин услуби ва хусусиятлари жиҳатидан бу талабларга тўлиқ мос келади.
Шу билан бирга, трансфер масаласи, аввало, «Манчестер Сити» белгилайдиган нархга боғлиқ бўлади.
Transfermarkt портали баҳосига кўра, 24 ёшли хорват ҳимоячисининг трансфер қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.

Изоҳлар (0)