Шухрат Ғаниев ғолиб, совриндорлар ва мураббийларни пул мукофотлари билан тақдирлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бутунжахон армия ўйинлари ғолиби ва кумуш медапь соҳиби Козимбек Мардонов ва Билолбек Мирзарахимов вилоят хокими Шухрат Ғаниев томонидан 20 млн сўм ва 15 млн сўм пул мукофотлари билан такдирланишди.

Бундан ташкари Фарғона вилояти хокими Шухрат Ғаниев 22-29 октябрь кунлари Тошкент шахрида бокс бўйича катталар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионати ғолиб ва совриндорларини ҳамда мураббийларини пул мукофотлари билан такдирлади.

1-ўринни қўлга киритган Жамшиджон Абдуллаев 20 млн сўм, 2-ўринни эгаллаганлар Фазлиддин Мелибоев 10 млн сўм, Шохрухбек Рустамов 10 млн сўм, Лазизбек Муллажонов 10 млн сўм, мураббийлар Кулдошбой Тожибоев 10 млн сўм,Боходир Эркаев 10 млн сўм, Алишер Тўйчиев 5 млн сўм пул мукофотлари билан тақдирланишди. Жами хамма боксчи ва мураббийларга 110 млн сўм микдорида пул мукофотлари таркатиб берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
04/11/2019 16:45
Шухрат Ганиев футболга этибор Беринг илтимос нефти ёки истиклол уйнасин