Швайнштайгер оламни ларзага солади
Ads
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер Бразилия чемпионатига борадиган кам сонли европалик футболчилардан бирига айланиши мумкин.
 
"Сантос" жамоаси Доривал Жуниор германиялик чарм тўп устасини ўз жамоасига олиб келиш ҳақида ўйламоқда.
 
- Бу трансфер амалга ошса футбол олами ларзага келади, - деди Доривал Жуниор. - Менга жаҳон миқёсидаги юлдуз футболчи керак. Бу тўлиқ менинг ташаббусим ва клуб ҳали расмий таклиф билдирмади.
 
Бастиан Швайнштайгер "Манчестер Юнайтед"га Жозе Моуриньо келгач, асосий таркибдан чиқариб ташланди. Клуб раҳбарияти агар германиялик футболчи амалдаги шартномани бекор қилса, 11 миллион евро беришини маълум қилган.