Швайнштайгер Суперлига ҳақида: Бу жуда ачинарли
Германия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер янги ташкил этилган Европа Суперлигаси ҳақида гапирди.
“Агар Суперлига амалга оширилса, у биз кўришга одатланган шаклдаги футбол ва миллий чемпионатларни йўқ қилади. Бу жуда ачинарли”, - деди Швайнштайгер.
Бастиан Швайнштайгер фаолияти давомида “Бавария” ва “Манчестер Юнайтед” каби гранд клубларда ўйнаган. У фаолиятини 2019 йилда якунлаган эди.
Ҳозирча ПСЖ, “Боруссия” Дортмунд ва “Бавария” ушбу турнирда иштирок этишдан бош тортмоқда. Перес эса Суперлига уларсиз ҳам ўтказилишини тасдиқлади.
Фикрлар