Швед клуби Ибрагимович билан шартнома имзолангани борасидаги хабарларни рад этди

Хабарингиз бор бундан аввалроқ "Лос-Анжелес Гэлакси" форварди Златан Ибрагимовичнинг "Хаммарбю" клубига ўтишига шаъма қилгани борасида хабар тарқатган эдик.

Бироқ, швед клубининг коммуникациялар менежери Аксель Першаген 38 ёшли футболчи билан ҳеч қандай шартнома имзоланмаганини маълум қилди.

"Златан ҳали бизга қўшилмади. Агар у биз билан шартнома имзолаганида, буни сайтимизда кўрган бўлардингиз", - дейди Першаген.

Эслатиб ўтамиз, яна бир неча кунлардан Ибрагимовичнинг АҚШ клуби билан шартномаси якунланади ва шундан сўнг эркин агента айланади.