Швеция терма жамоаси жаҳон чемпионати антирекордини ўрнатди

Хабарингиз бор кеча Швеция терма жамоаси 90+5 дақиқада гол ўтказиб юбориб Германияга (1:2) мағлуб бўлди.

Эътиборлиси, ушбу мағлубият скандинавияликлар учун жаҳон чемпионатларидаги ҳисобда олдинда бора туриб якунда мағлуб бўлган 8-ўйин бўлди.

Gracenote Live тарқатган хабарга кўра бу мундиалларнинг янги антирекордига айланди.