Швецияда Ибрагимович ҳақида фильм суратга олинади
Швецияда “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Златан Ибрагимович тўғрисида ҳужжатли фильм суратга олишмоқчи. Бу ҳақда продюсер Маттиас Нёрборг Variety нашрига хабар берди.
Унга кўра фильм сценарийси ушбу футболчи ҳақида ёзилган “Мен – Златан” деб номланган китоб асосида ёзилган. У май ойида тайёр бўлиши кутилмоқда. Ушбу картинанинг умумий бюджети 5 млн еврони ташкил этиши айтилмоқда.
Қизиғи шундаки, Ибрагимовичнинг шахсан ўзи ҳам продюсерлар қаторида бўлади.
Фикрлар