Швейцария бош мураббийи Камерун устидан қозонилган ғалабадан кейин нималар деди?
Швейцария терма жамоаси бош мураббийи Мурат Якин Камерун устидан қозонилган ғалабадан кейин матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Ўйлашимча, биз Швейцария тарихидаги энг яхши терма жамоамиз. Бизда легионер сифатида ўйнаётган ажойиб футболчилар бор. Ишонаманки, бу энг яхши жаҳон чемпионатимиз бўлади.
Биз сўнгги бир неча йилда шаклланган ажойиб жамоавий руҳга эга термамиз. Футбол нуқтаи назаридан, яхшигина қўшишга эришдик ва энди тарихга кирмоқчимиз", - деди мураббий.
Маълумот учун, Швейцария биринчи турда Эмболонинг ягона голи эвазига Камерунни мағлубиятга учратди.
Фикрлар