Швейцария терма жамоасига ғалаба келтирган икки футболчи ФИФА томонидан жазоланиши мумкин, сабаби... (ФОТО)
Ads

Кеча ЖЧ-2018 гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган Швейцария ҳамда Сербия (2:1) терма жамоалари баҳсида гол уриб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этган икки швецариялик футболчи - Жердан Шакири ва Гранит Жака ўз голларини рақиб жамоага нисбатан провакацион имо-ишоралар билан нишонлашди.

Аниқроғи, ҳар иккала футболчи ҳам гол ургач қўллари билан Албания рамзи ҳисобланган икки бошли бургутни кўрсатишди. Шу боис ушбу футболчилар ФИФА томонидан жазоланиши мумкин.