Швейцария – Испания: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа чемпионати чорак финал босқичидан ўрин олган Швейцария - Испания тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 120'

    ГОЛ! ИСПАНИЯ ярим финалда! Оярсабаль гол урди!

  • 120'

    Қандай хато?! Варгас ноаниқ зарба йўллади!

  • 120'

    ГОЛ! Моренонинг ўнг бурчакка берган кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди!

  • 120'

    СЕЙВ! Ўнг бурчакка Аканжининг берган зарбаси бартараф этилди!

  • 120'

    СЕЙВ! Соммердан "ответ"! Родрининг зарбаси қайтарилди!

  • 120'

    СЕЙВ! Ўзидан ўнг томонга берилган зарбани Симон қайтарди!

  • 120'

    ГОЛ! Чап бурчакка ишонч билан зарба йўллаган Ольмо ҳисобни тенглаштирди!

  • 120'

    ГОЛ! Гавранович ўзидан чап томонга зарба бериб дарвозани ишғол этди!

  • 120'

    Бускетс дарвоза устунини пойлади! Қандай хато?!

  • 120'

    Экстра таймлар якунланди! Ғолиб номи пенальтилар серияси орқали аниқланади

  • 119'

    Испанияда яна бир ўзгариш: Педри ўрнига Родри туширилди

  • 117'

    Моренонинг бу сафарга зарбаси кучсиз чиқди

  • 113'

    Испания футболчисининг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди

  • 112'

    Испанияда ўзгариш: Пау Торрес ўрнига Тьяго Алкантара майдонга туширилди

  • 111'

    Ольмонинг ерлатиб йўллаган заарбасини Зоммер эгаллаб олди

  • 109'

    Жерард Мореновнинг зарбаси ҳимоячи Родригесга тегиб қайтди

  • 106'

    Иккинчи бўлимга старт берилди

  • 105'

    Экстра таймларнинг биринчиси якунланди

  • 103'

    Яна ЗОММЕР! Оярсабалнинг зарбасини дарвозабон қайтарди

  • 102'

    Ляпортга қарши қўполлик ишлатилди

  • 101'

    ЗОММЕР! Моренонинг яқин масофадан йўллаган зарбасини қайтарди

  • 100'

    Закрия ўрнига Шер майдонга тушди

  • 98'

    ВУУУҲ! Жерард Морено бироз тўпга улгурмай қолди

  • 97'

    Дани Олбмонинг зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 95'

    Альбанинг кучли зарбасидан кейин Соммер тўпни қайтарди.

  • 93'

    Қандай вазият! Моренонинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 91'

    Учинчи тайм бошланди!

  • 91'

    Луис Энрике ўзгариш амалга оширди: Ферран Торрес ўз ўрнини Микель Оярсабалга бўшатиб берди.

  • 90+4'

    Асосий вақтда кучлар тенг келди! Экстра-таймларга мурожаат қиламиз.

  • 90+3'

    Иккинчи қаватдаги қўполлиги учун Аймерик Ляпорт огоҳлантирилди.

  • 90+2'

    Моренонинг навбатдаги уринишидан кейин ҳам дарвозабон тўпга эга чиқди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Кокенинг жарима майдонига оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди. Тўл йўл-йўлакай кимгадир тегиши режалаштирилганди.

  • 88'

    Сўнгги дақиқаларни испанияликлар фаолроқ ўтказмоқда.

  • 86'

    Гавранович билан тўқнашиб кетган Унаи Симонга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 84'

    Жерар Моренонинг зарбасидан кейин Соммер тўпни ушлаб олди.

  • 81'

    Тушунарсиз қарор! Шакири ўз ўрнини Цоуга бўшатиб берди.

  • 80'

    Пау Торреснинг ҳужумдаги фаоллиги жамоасига ҳеч нарса келтирмади.

  • 79'

    Жерар Моренонинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 77'

    Ремо Фройлер майдондан четлатилди!

  • 75'

    Испанлар нисбатан фаолроқ ўйин кўрсатмоқда.

  • 73'

    Ўйин шиддатли курашлар остида давом этмоқда.

  • 70'

    Скандинавияликлар ғалабани тортиб олмоқчи!

  • 68'

    ГООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб тенглашди!

    Ҳимоячиларнинг хатосидан кейин жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Шакири дарвозани ишғол этди.

  • 67'

    Бускетсга нисбатан қоида бузган Видмер огоҳлантирилди.

  • 65'

    Ўйин ўртача темпда давом этмоқда.

  • 62'

    "Қизил фурия" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 61'

    Моренонинг фаол ҳаракатлари жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди.

  • 59'

    Жамоадошининг узатмасидан кейин Ольмо тўпга ета олмади ва уни йўқотди.

  • 57'

    Сўнгги дақиқаларда швейцарияликлар бироз фаоллашиб қолди.

  • 55'

    Закариянинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 54'

    Альваро Мората ўрнига Жерар Морено ўйинга қўшилди.

  • 51'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда. Испанияликлар уни ўзларида олиб юрибди.

  • 48'

    Вақт ўтиб бормоқда. Тўп ҳамон испанлар назорати остида.

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Энрикедан юриш: Пабло Сарабия ўз ўрнини Дани Ольмога бўшатиб берди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

  • 43'

    Луис Энрике шогирдлари майдон бўйлаб тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 41'

    Сеферович ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Оливер хуштагини чалди.

  • 39'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Видмер дарвозага йўллади. Ноаниқ.

  • 38'

    Эльведининг узатмасидан кейин Альба тўпни ўтказмади.

  • 36'

    Кураш майдон марказида кечмоқда. Томонлар дарҳол олдинга ўтишдан тийиляпти.

  • 34'

    Жарима майдони ичида тўп Бускетснинг қўлига тегди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 33'

    Торрес жарима майдони яқинида йиқилиб тушди. Учрашувни давом эттириш мумкин.

  • 31'

    Тўп назорати "қизил фурия"да. Ўйин кутилган сценарий остида давом этмоқда.

  • 29'

    Тўпни ўнг қанотга олиб борган Ферран Торрес уни йўқотди.

  • 27'

    Сарибия ва Родригес ўзаро тўқнашиб кетди. Паблога тиббий ёрдам керак.

  • 25'

    Бурчакдан оширилган тўпни Аспиликуэта дарвозага йўллади. Соммер ўз ўрнида!

  • 23'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Моратадан олдин ҳимоячи етиб келди.

  • 21'

    Эмболо ўз ўрнини Варгасга бўшатиб берди.

  • 19'

    Ўйин испанияликлар устунлиги остида давом этмоқда.

  • 16'

    Моратани жарима майдони яқинида йиқитилди

  • 15'

    Бурчакдан узатилган тўпни Швейцария терма жамоаси ҳимоячилари қайтарди

  • 13'

    Швейцарияда яхши имконият бўлиши мумкин эди, бироқ Сеферович ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 10'

    Испания терма жамоаси ўйинни ўз назоратига олди

  • 7'

    Бурчакдан узатилган тўпга Алба зарба берди. Тўп йўл-йўлакай ҳимоячига тегиб дарвоза тўридан жой олди

  • 6'

    Испания терма жамоаси фойдасига бурчак тўпи

  • 3'

    Жамоалар эҳтиёткорона ўйин намойиш қилмоқда

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Ҳар икки жамоалар майдонга чиқиб келишди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!