Шюррле тўрт ҳафтага сафдан чиқди
Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи Петер Бош яқин тўрт ҳафта ичида жамоа ярим ҳимоячиси Андре Шюррленинг хизматларидан фойдалана олмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Тиббий текширувлар натижасида футболчининг сон мушакларида чўзилишлар борлигини аниқланди. Айтиш керакки, бундан аввалроқ Шюррле белидан жароҳат олган эди.

Маълумот учун, 26 ёшли германиялик футболчи ўтган мавсум Бундеслиганинг жами 15та турида майдонга тушишган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.