Сильванинг ғалати қилиғи чиқди
“Лацио” янги мавсум олдидан “Манчестер Сити” билан шартномаси якунланган Давид Сильвани қўлга киритгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Клуб ва футболчи ўртасида кутилмаган муаммо келиб чиқди. Маълум бўлишича, томонлар келишувни расмийлаштириб қўйиши лозим. Лекин испаниялик ярим ҳимоячи икки кундан бери италияликларнинг қўнғироғига жавоб бермаяпти ва ўзи алоқага чиқмаяпти.
“Лацио” раҳбарлари ёзги трансферлар стратегиясини айнан Давид Сильва атрофида шакллантиришни режалаштирмоқда. Шунинг учун римликларнинг Давид Сильванинг қарорини аниқ билиши керак бўляпти.
Аслида Давид Сильва клуб билан ўтган душанба куни шартнома имзолаши керак эди. Лекин бундай бўлмади. Италияликлар испан футболчисининг бундай муносабатидан ранжимоқда.
Фикрлар