Сильванинг “йўқолиб” қолишига шайхлар сабабчи экан

“Манчестер Сити”ни тарк этган Давид Сильванинг “Лацио”га ўтиши амалга ошмаслиги мумкин. Рим клуби бир ҳафта олдин унга шартнома таклиф қилганига қарамай, ҳали ўзиро келишувни расмийлаштиришнинг имкони бўлгани йўқ. Аниқроғи, испаниялик футболчи бир неча кундан буён “Лацио” билан алоқага чиқмаяпти.

“Лацио” раҳбарияти Сильва вакилларига агар ўйинчи бугуннинг ўзида якуний жавобини айтмаса, траснфер бекор қилинишини уқтирди. Рим клуби ёзги трансфер сиёсатини айнан Сильва билан бўладиган келишувдан келиб чиқиб шакллантирмоқчи. Римликлар испан футболчисига уч йиллик шартнома, йилига уч миллион евро ва турли бонуслар ваъда қилган.

Вазиятни кузатаётган мутахассислар Сильванинг “йўқолиб” қолишига “Ас-Садд” сабаб бўлганини таъкидламоқда. Чунки қатарлик шайхлар испаниялик футболчига икки йиллик шартнома ва йилига 10 миллион евродан маош таклиф қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!