Симеоне "Атлетико" бошқарувидаги 400-ўйинини ўтказди

Мадриднинг "Атлетико" клуби кеча Испания кубогининг 1/16 финал босқичида "Сант-Андреу"ни 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, ушбу баҳс мадридликлар устози Диего Симеоне учун “матрасчилар” бошқарувидаги юбилей 400-ўйин бўлди.

Маълумот учун, аргентиналик мутахассис “Атлетико”ни 2011 йилнинг декабридан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа ўтган 400та ўйиннинг 210тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!