Симеоне
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби раҳбарияти жамоанинг амалдаги бош мураббийи Диего Симеоне билан ўзаро ҳамкорликни узайтиришни режалаштирмоқда.  AS нашрининг маълум қилишича “матрасчилар”  аргентиналик мутахассисга 2020 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилишмоқчи.

Ўз навбатида Симеоне ҳам “Атлетико”даги ишини давом эттиришга тайёр. Фақат у амалдаги шартномасини яна бир мавсумгагина узайтирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Диего Симеоненинг мадридликлар билан тузган келишуви 2018 йилда ўз ниҳоясига етади.