Симеоне "Атлетико"дан кетмайди

Диего Симеоне “Атлетико” бош мураббийи лавозимини тарк этишни режалаштирмаяпти.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, гарчи жамоа Испания кубогида 3-дивизион клубига имкониятни бой бериб қўйган бўлсада, раҳбарият аргентиналик мутахассисга ишонч билдиришда давом этмоқчи. Симеоненинг ўзи ҳам “Атлетико”дан кетмоқчи эмас. Шу сабабли, томонлар 2022 йилга қадар тузилган амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокаралар ўтказмоқда.

Бундан аввалроқ, Симеоне Аргентина терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Атлетико” 17 турдан сўнг Ла Лига мусобақа жадвалида 38 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!