Симеоне "Атлетико"га "Реал" ҳужумчисини олиб келмоқчи

"Атлетико" форварди Диего Коста жамоадан кетишни режалаштирмоқда.

Fichajes нашри тарқатган хабарга кўра, "матрасчилар" устози Диего Симеоне раҳбариятдан Коста ўрнига жамоага "Реал" форварди Мариано Диасни сотиб олишни сўрамоқда. “Қироллик клуби” ҳам Марианони сотишга тайёр, фақат улар ўз футболчисини тўғридан-тўғри рақобатчисига бериб қўймоқчи эмас.

Диас жорий мавсум Ла Лигада 2 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфер нархи 12 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!