Симеоне "Атлетико"га Видални олиб келмоқчи

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне "Бавария" ярим ҳимоячиси Артуро Видални ўз жамоаси сафида кўрмоқчи.

Испан ОАВлари тарқатган хабарга кўра 31 ёшли чилилик футболчи “матрасчилар”нинг ёзги трансферлар давридаги асосий нишонига айланган. Таъкидлаш лозимки, бундан аввалқро Видалга Италиянинг “Наполи” клуби ҳам кураш бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Видаль ўтган мавсум “Бавария” сафида жами 35та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!