Симеоне: “Атлетико”нинг мақсади учинчи ўрин
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне кеча бўлиб ўтган “Эспаньол”га қарши (0:0) баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Иккинчи бўлимда Гризманн ва Гайтанларда қулай имкониятлар бўлди. Аммо, бугунги дуранг адолатли бўлди деб ўйлайман.

Умуман олганда мен ҳотиржамман. Чунки, бизнинг мақсад учинчи ўрин”, - дейди Симеоне Goal нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, “Атлетико” чемпионатнинг ортда қолган 14 тури натижаларига кўра 25 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 4-поғонасидан жой олиб турибди.